Кун мавзусида
“SEMRUG’ CLUSTER” МАЪСУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИНИНГ УРУҒЧИЛИК КЛАСТЕРИ ФАОЛИЯТИГА БИР НАЗАР
Аграр тармоққа инновацияларни кенг татбиқ қилиш, заминимизда етиштирилаётган хом ашёни ўзимизда қайта ишлашни чуқурлаштириш бугунги замон талаби эканлигини кўплаб ҳамюртларимиз яхши билади.Зеро, қишлоқ хўжалиги қанчалик саноатлашса, давлатнинг иқтисодий ва экспорт салоҳияти шунчалик ортади, аҳоли турмуш фаровонлиги юксалади. Шу боис Ўзбекистонда кейинги пайтларда илғор технологияларга асосланган инфратузилмани яратиш, қишлоқ хўжалигида кластер усулини жорий этишга жиддий эътибор қаратилаяпти. Ана шундай инновацион лойиҳалардан бири - уруғчиликка ихтисослашган Инновацион “Semrug’ cluster” МЧЖ ҳисобланади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 30-31 январь кунидаги вилоятимизга ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 5-сонли Мажлис баёнида белгиланган устувор вазифаларни бажариш мақсадида туман ҳокимлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва “Семруғ” уруғчилик кластери ташаббуси билан 2019 йил 27 февралъ куни Республикамизда биринчи замонавий уруғчилик кластери ташкил этилиб, давлат рўйхатидан ўтказилди ва истиқболли лойиҳа муваффақиятли амалга оширилди.
Хитой давлатидан хорижий илғор инновацион технологиялар асосида пахта ва ғалла уруғларини тайёрловчи ускуналар олиб келиниб, ишга туширилди. Бунинг натижасида 67 та янги иш ўринлари яратилди ва илм-фанга суянган ҳолда рақамли технологияларни соҳага татбиқ этиш имконини берадиган замонавий корхона ташкил этилди.
Уруғчиликка ихтисослашган Инновацион “Semrug’ cluster” МЧЖ илм-фанни қишлоқ хўжалигига интеграция қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, Геномика ва биоинформатика маркази, Республика пахта селекцияси уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, Ғаллаорол лалмикор дехқончилик илмий-тадқиқот институти ва Андижон дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот иститутлари билан илмий-амалий меморандум асосида лицензион шартномалар тузилди. Олимлар томонидан яратилган инновацион истиқболли, тола чиқими 40 фоиз бўлган, ҳосилдорлиги 40-45 центнердан юқори, сувсизликка ва касалликка чидамли ғўзанинг “Султон”, “Порлоқ-4”, “ Равнақ-2”, “Зафар”, “Барака” навлари кўпайтирилди. Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг уруғчилик кластери институтнинг Жиззах вилоятидаги таянч шахобчаси сифатида қабул қилинди. Кластер илмий-тадқиқот институтлари томонидан давлат реестирига киритилган ва истиқболли, маҳаллий ва хорижий навларнинг юқори ҳосил берадиган, такрорий экинбоп, эртапишар, қурғоқчиликка, касаллик ва зараркунандаларга чидамли уруғлар билан таъминланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3-февралдаги ”Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида”ги 6159 сонли Фармони ва вилоят хокимининг 2021 йил 10 июндаги “18-3-0-Қ/21” сонли қарорига асосан “Semrug’ cluster” МЧЖ томонидан уруғлик пахта, уруғлик ғалла экинларининг уруғлик хом-ашёсини етиштиришда жами 216 гектар ер майдонида пахтачилик ҳамда дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтлари билан меморандум асосида ғўзанинг энг юқори авлодли, шунингдек, ғалланинг биринчи уруғ кўпайтириш авлодларининг маҳаллий ва Краснодар инновацион навлари етиштирилиб, Хитой давлатидан олиб келинган замонавий техналогиялар ёрдамида стандарт талабларга мос равишда мувофиқлик сертификатлари асосида уруғлар тайёрланиши йўлга қўйилди.
Уруғчилик кластеримиз 2021-2023 йилларда экспартиёр корхонага айланиб, Республикамиздаги кластерлар орасида 1 тонна чигитни энг юқори нархда Қозоғистон ва қўшни давлатларга экспорт қилишга эришди. Айни пайтда Республикамизнинг 9 та вилоятидаги 17 та пахтачилик ва ғаллачилик кластерига ҳамда юртимиздаги энг йирик ва илғор 184 та уруғчилик фермер хўжалигига шартнома асосида мувофиқлик сертификати билан бирламчи уруғлик чигит ва уруғлик буғдой етказиб бераяпти.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги 307-сонли Қарорига асосан Республикада илк бор уруғчиликка ихтисослашлаш инновацион “Semrug’ cluster” МЧЖ ғалла ва пахта уруғчилигида ўз брендини яратгани эътироф этилди. Натижада, инновацион фаолиятнинг истиқболли йўналишларида илмий ташкилотлар ҳузурида ташкил этиладиган, илмий ҳажмдор маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги инновацион академик корхоналар рўйхатига киритилди. Уруғчиликка ихтисослашган «Semrug’ cluster» МЧЖ пахтачилик институтлари билан тузилган илмий ҳамкорлик меморандум битимлари асосида илм-фанга суянган ҳолда пахтанинг эртапишар ва вегетация даври 105 — 110 кундан ортиқ бўлмаган, ҳосилдорлиги 45 центнердан юқори, ихчам бута навларини экишга эътибор қаратиб, етиштирилган ҳосилни механизациялашган ҳолда йиғиб олишга имкон берадиган янги истиқболли ғўза навларини етиштириш ҳамда озиқ-овқат программасини бажаришда бошоқли дон асосий стратегик йўналиш эканлигини ҳисобга олиб, ғалланинг эртапишар, ҳосилдор ва касалликларга чидамли навларини яратишда буғдойнинг янги инновацион навлари танлаб олиниб, кўпайтириш вазифалари белгиланди.
2021 йилдан бошлаб пахта майдонининг 82 гектарида томчилатиб суғоришнинг замонавий, тежамкор инновацион техналогиясидан фойдаланиб келаяпмиз. Бу тежамкор техналогия ёрдамида 4 баробар кам сув эвазига экин майдонларини тўлиқ ва ҳар бир кўчатнинг назоратли суғориш имконияти яратилди.
Давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан тадбиркорлик ва бизнесга жуда катта имкониятлар ва кенг шароитлар яратилаётганлигидан фойдаланиб, уруғчилик кластери ўз фаолиятини ривожлантириш, кенгайтириш, янги ишланмаларни яратиш, истиқболли пахта ва ғалланинг асл навларини кўпайтириш, Республикамиз вилоятларидаги кластерларига ҳамда йирик ва илғор уруғчилик фермерларини бирламчи уруғлар билан таъминлаш мақсадида 2022 йилдан бошлаб Дўстлик, Пахтакор, Зарбдор ва Мирзачўл туманларида биттадан фермер хўжаликлари шартнома асосида уруғчилик кластерига бириктирилди ва у ерда ғўзанинг янги техналогиялар ёрдамида яратилган навларини экилиши йўлга қўйилди. Бунинг натижасида эса қўшимча 120 та янги иш ўринлари яратилди.
Кластер Республикада гўза ва бошоқли дон бўйича 2 та иновацион янги истиқболли навлар яратишда нав муаллифлигига ҳам эришди.
2023 йил уруғчилик кластеримизни илм-фан билан қишлоқ хўжалигини янада интеграция қилиш, янги иш ўринларини яратиш ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 12 июндаги 93-сон Фармонига мувофиқ «20 минг тадбиркор- 500 минг малакали мутахассис» дастури доирасида қайта ишлашдан олинган пахта толасини чуқур қайта ишлаш учун уруғчилик кластери қошида тайёр экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Бу борада Хитой давлатидан тўқув ускуналарини олиб келиш учун умумий қиймати 7 млрд. сўмлик шартномалар имзоланди. Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида эса темир дафтарга киритилган ва ишсиз 150 нафар ҳамюртларимизнинг иш билан таъминланиши кутилмоқда.
Шоххасан СУВОНҚУЛОВ,
“Semrug’ cluster” МЧЖ
раҳбари.
Суҳбатлашди Пахтакор тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари
Address:SHENGSHICHUNTIAN NANYUAN,
WAIMAO STREET, SHIJIAZHUANG CITY,
HEBEI PROVINCE, CHINA
Tel: +86 31167663887
E-mail:
inquiry@synmec.com
tony@synmec.com
Address:SHENGSHICHUNTIAN NANYUAN, WAIMAO STREET, SHIJIAZHUANG CITY, HEBEI PROVINCE, CHINA